АҚШ Ўзбекистон чегара қўшинларига 50та машина совға қилди

АҚШ Ўзбекистон чегара қўшинларига 50та машина совға қилди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига 50 та «Toyota Hilux» ва «Fortuner» русумли автомашина топширди.

Чегара қўшинлари номидан автомашиналарни қўмондон ўринбосари, полковник Бахтиёр Мансуров қабул қилиб олди.

Ушбу транспорт воситалари АҚШ давлат департаменти молиялаштирувчи Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида совға қилинди.

Қиймати 2,25 миллион долларга тенг автомашиналар АҚШнинг хавфсизлик соҳасида Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдамининг бир қисми ҳисобланади.