АҚШ Ўзбекистонни «COVID-19 га чалиниш хавфи номаълум мамлакатлар» рўйхатига киритди (фото)

АҚШ Ўзбекистонни «COVID-19 га чалиниш хавфи номаълум мамлакатлар» рўйхатига киритди (фото)

1 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Сenters for disease control and prevention) томонидан бутун дунё бўйлаб COVID-19 га чалиниш хавфи кўрсаткичлари акс этган рўйхатни. 

Унда Ўзбекистон касалланиш ҳолатлари номаълум мамлакатлар рўйхатига кирган. 

«Ўзбекистондаги ҳозирги вазият номаълум бўлгани учун ҳатто тўлиқ эмланган саёҳатчилар ҳам COVID-19 вирусини юқтириш ва тарқалиш хавфи остида бўлиши мумкин», — дейилади изоҳда.

Мазкур рўйхатда Марказий Осиёдан Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳам ўрин олган. 

«Ушбу манзилларга саёҳат қилишдан сақланинг. Агар сиз ушбу манзилларга саёҳат қилишингиз керак бўлса, саёҳатдан олдин тўлиқ эмланганингизга ишонч ҳосил қилинг», — дея қайд этди CDC.

Қирғизистон эса юқтириш хавфи паст бўлган давлатлар рўйхатига киритилган.