Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонни санкцияга тушган товарларни реэкспорт қилувчилар рўйхатига киритди
12.07.2022 18:12,  
212

Рўйхат Молиявий жиноятларга қарши кураш тармоғи ва АҚШ молия вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси томонидан тузилган. Бу ҳақда «Спот» манбаси хабар берди.

АҚШ Молия вазирлиги Россия ва Беларусга санкция қўйилган товарларни олиб кириши мумкин бўлган давлатлар қаторига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқаларни киритди.

Рўйхат Молиявий жиноятларга қарши кураш тармоғи (FinCEN) ва АҚШ молия вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS) томонидан тузилган.

Ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган «ташвиш келтирувчи» товарлар тоифаларига: самолёт қисмлари, антенналар, спектрофотометрлар, синов ускуналари, GPS тизимлари, вакуум насослари ва бошқалар киритилди.

Юқорида қайд этилган давлатлар билан бир қаторда Тожикистон, Арманистон, Грузия, Туркия, Ҳиндистон, Исроил, Хитой, Бразилия, Сербия, Мексика, Никарагуа, Сингапур, БАА, ЖАР, ва Тайван санкцияланган товарларни Россияга жўнатиш учун «транспорт пунктлари» деб қайд этилмоқда.

Таъкидланишича, назорат қилинадиган товарлар қонуний равишда ушбу давлатларга хом ашё сифатида экспорт қилиниши мумкин, аммо уларни кейинчалик Россия ёки Беларусга «қўшимча юк ташиш пунктлари ҳисобига» экспорт қилиш айрим ҳолларда тақиқланади.

Молия институтлари Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли жорий этилган «жисмоний ёки юридик шахсларнинг экспорт назоратидан қочиш уринишларига нисбатан ҳушёр бўлишга» чақирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан