АҚШ пандемиядан зарар кўрган фермерларга 19 млрд доллар ажратди

АҚШ пандемиядан зарар кўрган фермерларга 19 млрд доллар ажратди

АҚШ ҳукумати коронавирус пандемияси оқибатларини олдини олиш учун мамлакатдаги фермерларга 19 млрд доллар миқдорида молиявий ёрдам беради. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

Президентнинг сўзларига кўра, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги COVID-19 пандемияси сабаб иқтисодий зарар кўраётган фермерларга ёрдам бериш бўйича махсус дастур ишлаб чиқади.

"Булар ҳеч қачон нолимайдиган буюк америкаликлардир. Улар қўлларидан келганини қилишга тайёр одамлардир" деб таъкидлади Трамп.