АҚШ президенти Жо Байден агар Россия Украинада кимёвий қурол ишлатса, "катта товон" тўлаши ҳақида огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден агар Россия Украинада кимёвий қурол ишлатса,

АҚШ президенти Жо Байден агар Россия Украинада кимёвий қурол ишлатса, "катта товон" тўлаши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақида CNN хабар бермоқда.

"Мен разведка ҳақида гапирмоқчи эмасман, лекин Россия кимёвий моддалар ишлатса, катта товон тўлайди", деди Америка президенти.

Қўшма Штатлар Россия Федерацияси Украинада кимёвий қурол қўллашни режалаштираётгани ҳақида ҳозирча далиллар келтирмаган бўлсада, Оқ уй бундай имкониятни истисно этмаяпти.