АҚШ президенти Жо Байден Америка компанияларини нефть қазиб олишни кўпайтиришга чақирди

АҚШ президенти Жо Байден Америка компанияларини нефть қазиб олишни кўпайтиришга чақирди

АҚШ президенти Жо Байден Америка компанияларини нефть қазиб олишни кўпайтиришга чақирди. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, нефть нархининг юқорилиги ёнилғи қуйиш шохобчасидаги америкаликларга зарба берган. "Мен бу қанчалик оғриқли эканлигини биламан", деди Байден ва келажакда ишлаб чиқарилувчи тоза энергия  америкаликларга ёнилғи нархининг ошиши билан курашишда кўмаклашишини таъкидлади.

У АҚШда газ нархининг ошишини бевосита Путиннинг Украинага бостириб кириши билан боғлади ва бир неча бор газ нархининг кўтарилишини "Путин нархининг ошиши" деб атади:

"Сабаби — Путин уруши. Ва энди дунё бўйлаб кўпчилик рус нефтини сотиб олмаяпти. Мен Америкага Россия нефтини импорт қилишни тақиқлаганман. Ўшанда бу қимматга тушишини айтгандим. Россия нефти жаҳон бозорини тарк этар экан, нефть етказиб бериш даражаси пасаймоқда, нархлар эса кўтарилмоқда", — дейди у.‌‌