АҚШ президенти маъмурияти Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базаси қамоқхонасини ёпмоқчи

АҚШ президенти маъмурияти Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базаси қамоқхонасини ёпмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасининг қамоқхонасини ёпмоқчи. «Бу ҳақда Оқ уйнинг матбуот котиби Жен Псаки маълумот берди», дейилади “CNN” хабарида.

Байденнинг президентлик даврида мазкур қамоқхона ёпиладими, деган саволга Псаки: «Бу бизнинг пировард мақсадимиз», деб жавоб берди. АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Жон Кибрининг айтишича, маҳкама раҳбари Ллойд Остин мазкур объектнинг ёпилишини қўллаб-қувватлайди. “Reuters«нинг манбасига кўра, Байден яқин ҳафта ёки ойларда қамоқхонанинг кейинги тақдири ҳақидаги ҳужжатни имзолайди. Эслатиб ўтамиз, Гуантанамо қамоқхонаси 11 сентябрь воқеаларидан сўнг 2002 йилда очилган. 2003 йилда Гуантанамодаги маҳбуслар 700 нафарга яқинлиги маълум қилинганди.