АҚШ қочқинларни қабул қилиш квотасини икки баравар оширди

АҚШ қочқинларни қабул қилиш квотасини икки баравар оширди

АҚШ президенти Жо Байден 2022-молия йилида (1 октябрдан бошланди) мамлакатга қочқинларни қабул қилиш квотасини икки баравар оширди. Энди АҚШ 62,5 минг эмас, 125 минг кишини қабул қилади. Бу ҳақда 8 октябрь куни Оқ уй тарқатган баёнотга таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

«2022-молиявий йилда Қўшма Штатларга 125 минггача қочқиннинг қабул қилиниши инсонпарварлик нуқтаи назаридан келиб чиқади ёки миллий манфаатларга асосланади», — деб таъкидлади Америка раҳбари.

Шу билан бирга, Вашингтон маъмурияти Европа ва Марказий Осиё мамлакатларидан 10 минг қочқинни қабул қилмоқчи. Аввалроқ ҳукумат қочқинларни қабул қилиш квотасини ошириш нияти ҳақида Конгрессни огоҳлантирганди.