Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлади
30.04.2021 11:36,  
186

Шу билан бирга, Пентагон ҳарбий хизматчиларни олиб чиқишда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Афғонистонга қўшимча контингентни жўнатади, деб маълум қилди Оқ уй вакили Карин Жан-Пер.

«Келаётган ҳафтада Қуролли кучларнинг Марказий қўмондонлиги АҚШ ҳарбийларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазиятни баҳолайди ва зарурат туғилса Афғонистонга қўшимча кучларни жўнатади», – қўшимча қилди у.

Жан-Пернинг таъкидлашича, 11 сентябрда якунланиши мўлжалланган қўшинларни олиб чиқиш тадбири қатъий тартиб билан, хавфсиз ва шошилмаган ҳолда амалга оширилади.

Пайшанба куни НАТО бош қароргоҳи ҳам қўшинларни Афғонистондан олиб чиқишни бошлаш ҳақида хабар берган эди.

АҚШ ва унинг НАТО бўйича ҳамкорлари Афғонистондаги ҳарбий амалиётларини 2001 йилда бошлаган эди.

Ҳозирда Афғонистонда НАТОга аъзо мамлакатлар ва ҳамкорларининг 10 мингга яқин аскари ҳарбий хизматини ўтамоқда. Улардан ташқари, Афғонистонда АҚШнинг ҳам 2 минг 500 кишилик ҳарбий контингенти бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан