Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ Россиядан олтин импорт қилишни тақиқлади
28.06.2022 22:40,  
44

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Россиядан олтин импортини тақиқлади. Пресс-релиз агентлик сайтида эълон қилинган. Тақиқ зудлик билан кучга кирадиган барча рус олтинлари учун амал қилади.

«Россиядан келиб чиққан олтинни OFAC лицензиясисиз ёки бошқа рухсатисиз АҚШга олиб кириш тақиқланади, қонун талаб қиладиган ҳоллар бундан мустасно. Бу таърифга шу кунгача Россия Федерациясидан ташқарида бўлган Россиядан келиб чиққан олтин кирмайди», — дейилади баёнотда.

АҚШ Молия вазирлиги G7'нинг қолган давлатлари олтинга бўлган эмбаргога қўшилишга ваъда берганини эслатди. 27 июнь куни G7 аъзолари Россияни жаҳон бозорларидаги иштирокини тўхтатиб, унинг даромадларини, жумладан, олтиндан ҳам чеклаш ниятида эканликларини эълон қилишди.

Ўша куни Канада Россия олтин буюмларига эмбарго эълон қилди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, G7 давлатларининг Россиядан олтин импорт қилишдан бош тортиши Москвани йилига тахминан 19 миллиард доллардан маҳрум қилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан