АҚШ тарихида мисли кўрилмаган ишчи кучи етишмовчилиги қайд этилди

АҚШ тарихида мисли кўрилмаган ишчи кучи етишмовчилиги қайд этилди

АҚШдаги янги ваканциялар миқдори июнь ойида рекорд даражага етди – мамлакат тарихида мисли кўрилмаган ишчи кучи етишмовчилиги қайд этилди.

Мамлакат меҳнат вазирлиги маълумотига қараганда, июннинг охирга келиб бўш иш ўринлари 590 мингга кўпайиб, 10 миллион бир юз мингга етган. ВВС берган хабарга қараганда, мазкур кўрсаткич май ойида, 9,5 миллион бўлиб, июнда эса иқтисодчиларнинг прогнозларидан анча ошиб кетган.

“Иқтисоднинг тиклана бориши билан ҳозирда меҳнат бозорида маълумотлар йиғиш ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида янги ходимлар излаш фаоллашган”, дейилади хабарда.