Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Украинага 500 млн долларлик ҳарбий ёрдам юбормоқчи
24.06.2022 08:33,  
32

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти бугун, 23 июнь куни Украинага янги кўп учирувчи ракета тизимлари ва артиллерия ўқ-дориларини ўз ичига олган 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларга таяниб CNN маълум қилди. 

Манбаларнинг таъкидлашича, гап HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) бир нечта ракета тизимлари ҳақида кетмоқда. 

АҚШ Украинага сўнгги ёрдам пакетини юборганига кўп бўлгани йўқ. 15 июнь куни мамлакат раҳбари Жо Байден украиналик мавқедоши билан суҳбатда Қўшма Штатлар 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам юборишини очиқлаганди

Сўнгги ёрдам қўшимча артиллерия қисмлари ва қирғоқни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, украиналикларнинг Донбассдаги мудофаа операцияларида зарур бўлган артиллерия ҳамда илғор ракета тизимлари учун ўқ-дориларни ўз ичига олган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан