Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ вице-президенти Мюнхенда Россия ва Украина атрофидаги вазият ҳақида нутқ сўзлайди
17.02.2022 12:20

АҚШ вице-президенти Камала Харрис шу ҳафта Европага бўлажак ташрифи доирасида Россия ва Украина атрофидаги вазият бўйича Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлайди, деди АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали расмийси журналистларга.

“АҚШ вице-президенти ўз нутқида Россия ва Украина атрофидаги вазиятга тўхталиб ўтади ”, деди АҚШнинг юқори мартабали расмийси махсус брифинг чоғида.

Унинг қўшимча қилишича , АҚШ вице-президенти Мюнхенда бўлганида европалик сиёсатчилар билан НАТО мамлакатларида Америка қўшинларини жойлаштириш ва Украинани янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади. 

Маъмурият расмийси, шунингдек, сўнгги кунларда Россия расмийларининг баёнотларига қарамай, нафақат қўшинларини Украина билан чегарадан олиб чиқмаган, балки, аксинча, янада кўпроқ кучларни тўплаган. Расмийга кўра, уларнинг сони “7 мингга яқин”га кўпайган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан