Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ юридик фирмаси Абрамовичга ёрдам бермоқчи
7.07.2022 09:18,  
57

Россиялик миллиардер Роман Абрамович ҳуқуқий маслаҳат олиш учун АҚШнинг Kobre & Kim фирмасини ёллади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда. 

АҚШ қонунчилигига кўра, хорижий агент юридик ёки жисмоний шахс учун ишлаши керак. Ҳисобот ҳужжатларида у ўз исмини ва кўрсатилган хизматлар учун аниқ тўловларни очиб беради.

Kobre & Kim асосчиларидан бири Майкл Кимнинг сўзларига кўра, фирма «қонуннинг адолатли қўлланилишини таъминлаш учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган масалаларда ўз ёрдамини тақдим этишга тайёр». Шу билан бирга, компания нашрга Абрамович билан қилган ишлари ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди. Шу билан бирга, газета манбасининг таъкидлашича, россиялик тадбиркор компаниядан ҳукуматни лобби қилиш учун фойдаланмайди.

Нашрнинг эслатишича, Қўшма Штатлар Абрамовичга нисбатан санкция қўлламаган, бироқ июнь ойида Манхеттен федерал судьяси бизнесменнинг иккита самолётини АҚШ экспорт назоратини бузгани учун ҳибсга олишга ордер берган.

Kobre & Kim халқаро низолар ва терговларга ихтисослашган бўлиб, «трансчегаравий активларни музлатишга уринишлар»га қарши курашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роман Абрамович ўзига нисбатан қўлланилган санкцияларга суд орқали эътироз билдиришга қарор қилгани хабар қилинганди. Миллиардер Люксембургдаги Европа умумий юрисдикция судига чекловлар жорий этган ЕИ Кенгашига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Тадбиркорни «қора рўйхатга» киритган биринчи давлат Буюк Британия бўлди – март ойи бошида давлат тадбиркорнинг активларини музлатиб қўйди ва унинг ўз ҳудудига киришини тақиқлади. Март ойи ўрталарида Европа Иттифоқи томонидан тадбиркорга қарши санкциялар жорий қилинган эди.

Бундан ташқари, 12 март куни Англия премер-лигаси (АПЛ) раҳбарияти Абрамовични «Челси» футбол клуби бошқарувидан четлатган эди. Санкциялар фонида тадбиркор 2003 йилдан бери эгалик қилган клубни сотишга мажбур бўлди. Битим қиймати 5,33 миллиард долларни ташкил этди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан