АҚШда 3 кунлик мотам эълон қилинди

АҚШда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Оқ уй раҳбари Жо Байден Капитолийда содир этилган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлган полициячи хотирасига 3 апрелдан 6 апрелгача мотам эълон қилиб, давлат байроқлари туширилиши бўйича фармонни имзолади.

Мамлакат бўйлаб давлат идоралари, шунингдек, элчихоналар, ҳарбий база ва кемаларда давлат байроғи туширилади.

Аввалроқ REGNUM хабарида АҚШ Конгресси ёнида навбатчиликда бўлган полициячиларга ҳужум қилингани, унда бир полициячи ҳалок бўлгани ва жиноятчи бошқа бир полициячи томонидан ўлдирилгани маълум қилинганди.