AҚШда эмлаш ҳозирги тезликда давом этса, салкам 10 йилда якунланади — ОAВ

AҚШда эмлаш ҳозирги тезликда давом этса, салкам 10 йилда якунланади — ОAВ

Амалдаги эмлаш тезлиги билан АҚШдаги оммавий ваксинация 10 йилдан сўнг якунланади. Бу ҳақда 30-декабр, чоршанба куни NBS News хабар қилди"- деб ёзмоқда Дарё.уз.

“NBS News томонидан АҚШ маъмуриятининг COVID-19 ваксинаси дастурининг ҳозирги суръати асосида олиб борилган таҳлил шуни кўрсатдики, америкаликларни эмлаш ва пандемияни назорат остига олиш учун деярли 10 йил вақт кетади”, — дейилади хабарда.
Мамлакатдаги журналистлар пандемия билан курашиш учун ўн йил давом этадиган Incredible Speed деб номланган эмлаш операциясини танқид қилмоқда. Таъкидланишича, Incredible Speed операцияси июн ойига қадар 330,7 миллион АҚШ аҳолисининг 80 фоизини коронавирусга қарши эмлашга мўлжалланган.
“Ушбу мақсадга эришиш учун ҳар куни 3 миллиондан сал кўпроқ одамни эмлаш керак. Бироқ сўнгги икки ҳафта ичида 11,5 миллион дозада атиги 2 миллионга яқин одам эмланади”, — дейилади хабарда.
Ҳозирга қадар эмланганларнинг аксарияти қариялар уйида яшовчилар ва у ернинг ходимлари.
АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден эмлаш ишларини тезлаштириш учун ҳарбий ҳолатдан фойдаланишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 14-декабр куни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари (SДS) маълумотларига кўра, 2020-йил охиригача Америка ҳукумати 40 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқда.