Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда — Голливуд, Ҳиндистонда — Болливуд. Ўзбекистонда Солливуд қурилмоқда (фото)
5.12.2019 10:06,  
2909

Самарқандда АҚШ ҳамда дунё киносаноати марказларидан бири бўлган Голливуд типидаги кино шаҳарчаси қурилади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани Оқсой ҳудудида қурилиши режалаштирилган киношаҳарча лойиҳаси Vendo group компанияси томонидан амалга оширилади.

Фото: Daryo.uz

«Лойиҳанинг умумий ер майдони 160 гектар бўлиб, шаҳарча Cinema City Sollywood номини олади. Унда замонавий кўринишдаги 3—4 юлдузли меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, дам олиш ва истироҳат боғлари (бульвар, тропик), аквапарк, кинотеатр, концертлар ва конференциялар ўтказиладиган заллар барпо этилади,» — дейди лойиҳа муаллифи Ҳ.Мамасолиев.

Фото: Daryo.uz

2022 йилда тўла қувватда ишга тушираладиган ушбу лойиҳа туфайли ҳудудда 500 га яқин янги иш ўринлари очилади. Шаҳарча АҚШнинг Daha USA Group ҳамда Хитойнинг Yiwu Compass Trading компаниялари билан ҳамкорликда қурилади. Биринчи босқичда 15,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини киритиш режалаштирилган.

Шунингдек, шаҳарчада автомобиль ишқибозлари учун «Авторалли йўлаги», туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар ташрифини ошириш учун Океанариум қуриш ҳам кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан