АҚШда кит ғаввосни ютиб юборди, эркакнинг аҳволи қандай?

АҚШда кит ғаввосни ютиб юборди, эркакнинг аҳволи қандай?

Foto.'Aniq.uz'

Журналистларга берган интервьюсида у кемадан шўнғиб, кутилмаганда кит оғзига тушиб қолганини ва у ерда 30-40 сония давомида турганини айтган.

“Мен кучли зарбани ҳис қилдим ва ҳамма нарса қоронғи бўлиб қолди”, деди Паккард. Унинг сўзларига кўра, ўша сонияларда у рафиқаси ҳамда 12 ва 15 ёшли икки ўғли ҳақида ўйлаган. Тўсатдан кит сув юзига чиқиб, бошини силкитиб уни қўйиб юборди.

Паккарднинг айтишича, унинг рафиқаси анчадан бери унга бошқа иш топишни илтимос қилган, аммо у 40 йиллик карьерасидан воз кечмоқчи эмас.