АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 20 миллиондан ошиб кетмоқда.

АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 20 миллиондан ошиб кетмоқда.

АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 20 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.
Маълумот берилишича, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 20 млн 7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, ўлимлар сони эса 346,4 мингдан ошган.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Калифорния (2,30 миллион), Техас (1,77 миллион), Флорида (1,32 миллион), Ню-Ёрк (979 минг) ва Иллинойсда (963 минг) қайд этилган.
АҚШ коронавирус юқтирганлар ва ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.