АҚШда ўлимга олиб келувчи хавфли касаллик манбаси топилди

АҚШда ўлимга олиб келувчи хавфли касаллик манбаси топилди

Қўшма Штатларда ўлимга олиб келувчи касалликнинг кутилмаган манбаси — мелиоидоз топилди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

АҚШнинг Миннесота, Канзас, Жоржия ва Техас штатларида яшовчи тўрт нафар киши Жануби-Шарқий Осиё ва Шимолий Австралияда кўп тарқалган ва ифлосланган ер ёки сув орқали тарқаладиган экзотик касалликка чалинган. Охир-оқибат икки америкалик ушбу касалликдан ҳалок бўлган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) мутахассислари томонидан олиб борилган текширув шуни кўрсатдики, касалликнинг мамлакатда тарқалишига Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган спрей сабабчи бўлган.

Экзотик касалликка чалинганлар АҚШдаги машҳур супермаркетлар тармоғида сотиладиган Ҳиндистондан келган лаванта ва ромашка ўсимлигидан тайёрланган спрейдан ҳавони тозалаш воситаси сифатида ёки ёстиққа ёқимли ҳид қўшиш учун фойдаланган.

Аввалроқ АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва Япония шифокорлари бутун дунё бўйлаб болалар нафас йўллари касалликларини келтириб чиқарувчи кам маълум бўлган респиратор синситиал вирус (RSV) билан оммавий равишда касаллана бошлагани ҳақида хабар беришган эди. Нью-Йорк шифохоналаридан бирининг болалар юқумли касалликлари бўлими мудири Рабиа Аганинг сўзларига кўра, апрел ойида чақалоқлар ва болаларнинг янги вирусни юқтириш ҳолатлари кузатилган, шу сабабли зудлик билан реанимация бўлимлари ишга туширилган.

Олимларнинг фикрича, коронавирус пандемияси RSV тарқалишига таъсир кўрсатган ва карантин чоралари туфайли болаларда вирусга қарши иммунитет шаклланмаган.