АҚШда полиция 28 ёшли қирғизистонлик мигрантни отиб ўлдирди

АҚШда полиция 28 ёшли қирғизистонлик мигрантни отиб ўлдирди

Ҳодиса 5 октябр куни Пенсилвания штатида содир бўлди. Қирғизистон фуқароси М.Н. кўп ўқ жароҳатларини олгани туфайли вафот этди.

Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида ёзишмоқдаки, у фура ҳайдовчи бўлиб ишлаган ва ишдан бўшатилгандан кейин унга 3 минг доллар иш ҳақи тўланмаган, шу сабабли у юк машинасини ўғирлаб, полиция машинасига бориб урган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлигига аниқ маълумот олиш учун сўровнома юборди.