АҚШда робот биринчи марта жарроҳлик амалиётини амалга оширди

АҚШда робот биринчи марта жарроҳлик амалиётини амалга оширди

АҚШда робот биринчи марта одам аралашувисиз мураккаб жарроҳлик операциясини амалга оширди. Бу ҳақда «Science Daily» хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШнинг Жонс Хопкинс университети мутахассислари STAR номига эга бўлган жарроҳлик роботини яратган.

Таъкидланишича, робот ичакнинг икки учини боғлаш ёки анастомозни амалга оширган, амалиёт чўчқада муваффақиятли ўтган. Ушбу операцияни бажариш жуда юқори даражадаги аниқликни талаб қилиши, чунки жарроҳнинг қўли бироз қалтираса ёки тикув муваффақиятсиз бўлса, кучли оғриқларга олиб келиши ва ичак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши айтилган.

Лаборатория ходимларига кўра, робот аллақачон тўртта ҳайвонни муваффақиятли операция қила олган. Мутахассислар юмшоқ тўқималар жарроҳлиги кўпинча олдиндан айтиб бўлмайдиган жараён экани, шунинг учун роботни бундай вазиятларга мослашиш учун дастурлаш жуда қийинлигини айтган.