АҚШлик олимлар коронавирус Хитойда 2019 йил август ойида чиққанини иддао қилишмоқда

АҚШлик олимлар коронавирус Хитойда 2019 йил август ойида чиққанини иддао қилишмоқда

АҚШнинг Гарвард тиббиёт мактаби ва Бостон соғлиқни сақлаш университетининг олимлари коронавирус инфекцияси Хитойда 2019 йилнинг август ойидаёқ чиққанини айтишмоқда. Бу ҳақда CNN канали хабар берди.

Олимлар 2018 йил 9 январдан 2020 йил 30 апрелгача бўлган муддатдаги Ухандаги тиббиёт бирлашмаси автотураргоҳининг сунъий йўлдошдан олинган суратлари ва қидирув сўровларини кузатишди.

Аниқланишича, 2019 йил август ойидан касалхонада автотураргоҳида автомобиллар сони кескин ортган. Энг кўп автомобиллар 2019 йилнинг декабрида кузатилган.

Бундан ташқари, Хитойнинг Baidu қидирув тизимида фойдаланувчилар "йўтал" ва "диарея" сўзларини инфекция расман чиқишидан уч ҳафта олдин энг кўп қидиришган.