Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси интервьюсиз виза олиш мумкин бўлган ҳолатларни айтиб ўтди
9.10.2022 18:36,  
293

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси визани суҳбатиз узайтириш учун талабларни санаб ўтди.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб беради:

— Мурожаат этаётган шахс илгари виза олмаган бўлган тақдирда ҳам, мазкур дастурда иштирок эта олиши учун у 79 ёшдан катта ҳамда, фуқароликлигидан қатъий назар, Ўзбекистонда доимий яшаётган бўлиши лозим.

— Ўзбекистон резидентлари, фуқароликларидан катъий назар, ҳали ҳам яроқли ёхуд тугаган муддати 48 ойдан ошмаган визаси билан ҳудди шу турдаги визага мурожаат этишлари мумкин.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб бермайди:

— Қаерда яшашларидан қатъий назар, аввалги визалари Ўзбекистон худудидан ташқарида берилган бўлса;

— Оҳирги виза мурожаат бўйича рад жавоби олинган бўлса;

— Агар F, M, ва J виза турлари бўйича виза олган мурожаатчиларнинг SEVISи, ўқув дастури ва ўқиш жойи ўзгарган бўлса;

— “Ёзги таътилдаги иш ва саёҳат” (Summer Work and Travel) дастури иштирокчилари;

— Оҳирги сафар виза олгандан сўнг мурожаатчи 14 ёшга тўлган бўлса.

Қайд этилишича, АҚШ иммиграция қонунчилигига мувофиқ, консуллик ходимлари ўз хоҳишига кўра ҳар қандай аризачи билан суҳбат ўтказишни сўраши мумкин.

Оилавий мурожаатлар учун, сафарга бирга кетаётган оиладан фақат бир киши онлайн рўйхатга ёзилиши лозим. Рўйхатга ёзилган оила аъзоси барча талаб этиладиган ҳужжатларни АҚШ элчихонасига келиб топшириши лозим бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан