Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақтўбеда автобусда қорда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
21.01.2020 18:10,  
218

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида йўловчилар автобуси қордан чиқарилди. Йўловчиларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари, орасида учта бола ҳам бор. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар берди.

19 январь куни соат 11:55да Мартўк туман қутқарув пунктига маҳаллий аҳоли вакиллари мурожаат қилиб, Байнасай овули яқинида «Neoplan» русумли автобус йўлда қолиб кетгани ҳақида хабар қилди. 

Йўлни қордан тозалашга масъулиятли пудратчи компания, К-700, участка инспектори бориб, автобусдаги 57 нафар йўловчига ёрдам қилди. Улардан учтаси болалардир.

«Ҳаммаси – Ўзбекистон фуқаролари. Орасида 7 аёл киши бор. Ҳеч ким жабрланмаган. Автобус бузилмаган. Улар иссиқ овқатдан бош тортишди. Фақат қордан чиқаришга ёрдам қилинди», - деб маълум қилди вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан