Ҳар ерни қилма орзу ҳар ерда бор тош тарози.

Ҳар ерни қилма орзу ҳар ерда бор тош тарози.

   Китоб туманида яшовчи Х. исмли шахс Европа давлатларига ишга жўнатишни ваъда қилиб, 13 нафар одамдан қарийб 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олиб, ўз шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган

Пул берган одамлар, фирибгар телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермай қўйгач, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожат қилишади. ИИБ ходимлари фирибгарни ушлашади.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда