Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Арманистон президенти истеъфога чиқди
24.01.2022 00:19,  
156

Арманистон президенти Армен Саркисян 23 январь куни истеъфога чиқишини маълум қилди. Баёнот унинг сайтида эълон қилинди —  дея ёзмоқда 'Gazeta.uz' манбаси.

Армен Саркисян 2018 йилнинг баҳорида Арманистоннинг тўртинчи президенти бўлган эди. Маълумоти бўйича физик, Арманистоннинг турли мамлакатлардаги элчиси, 1996−1997 йилларда мамлакат бош вазири бўлган.

«Бизда парадоксал вазият юзага келди, чунки президент давлатчиликнинг кафолати бўлишга мажбур бўлади, аслида ҳеч қандай восита йўқ. Конституция, шунингдек, бир институтнинг бошқасидан устунлигини назарда тутади, таниқли диаспора мутахассисларининг тарихий Ватаннинг давлат институтларини бошқаришда иштирок этиши учун тўсиқлар яратади ва ҳоказо», — деди Армен Саркисян.

 

«Биз — кўринишидан парламент республикасимиз, аммо моҳиятда ундай эмас. Таклифимнинг мазмуни ва мақсади бошқарувнинг бир шаклидан бошқасига (парламентдан ярим президентликка ёки президентликка) ўтиш эмас, балки ўзаро тийиб туриш ва мувозанатга асосланган давлат тизимини яратиш эди. Бусиз муҳим ютуқлар ҳақида гапириш қийин, чунки тараққиёт ва муваффақиятга фақат башорат қилинадиган ва ўзаро мувофиқ тизимда эришиш мумкин», — деди у.

У конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича комиссия ушбу ўзгаришларни амалга оширишга қодир бўлишига, «кейинги президент ва президентлик институти янада мувозанатли ва тизимлаштирилган муҳитда ишлай олишига» умид билдирди.

«Мен жуда узоқ ўйладим ва тўрт йилга яқин фаол ишлаганимдан сўнг республика президенти лавозимидан кетишга қарор қилдим. Бу қарор мутлақо ҳиссий эмас ва маълум бир мантиқдан келиб чиқади. Мамлакатимиз ва миллатимиз учун ҳозирги мураккаб даврда ички ва ташқи сиёсатнинг фундаментал жараёнларига таъсир кўрсатиш учун президент зарур воситаларга эга эмас. Давлатимиз учун миллий бирлик зарур бўлган ушбу оғир паллада президент институти жамоатчилик эътиборини энг муҳим муаммолардан чалғитган ҳолда ғийбат ва фитна назарияси нишонига айланиб қолмаслиги керак», — деди Армен Саркисян.

«Бугун ҳар қачонгидан ҳам мазмунли, теран ўйланган, мутаносиб ва мазмунли ҳаракатлар зарур. Акс ҳолда, биз, бутун дунё арманлари, ўз миссиямизнинг мақсадларига эриша олмаймиз ва тарихнинг бир чеккасида қолиб кетамиз. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — дея хулоса қилди у.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан