Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда
13.08.2021 08:27,  
181

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари 7 млрд сўмдан кўпроқ маблағни ўзлаштириб юборганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Арнасой туманида режадаги 8000 гектардан 1068 гектарга чигит экилмагани ҳамда зарурий агротехник тадбирлар ўтказилмагани оқибатида 1549 гектарда пахта етиштириш имконияти йўқотилгани аниқланган.

«Бироқ, туман ҳокимлиги мансабдор шахслари 8000 гектарда ғўза парваришланаётганини кўрсатишиб, 7 млрд 16 млн сўмлик ортиқча имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига эришган. Натижада жуда кўп миқдордаги маблағлар ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан 30 июнь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан