Asalhoney'нинг ўлимига доир янги тафсилотлар очиқланди

Asalhoney'нинг ўлимига доир янги тафсилотлар очиқланди

Қотилликда гумонланаётган йигит Асал Хўжаева билан бундан тахминан 1 йилча олдин Telegram ижтимоий тармоғи орқали танишиб қолганлигини, бу орада у 2021 йилнинг ноябрь ойларида бир бор кўришган.

У Асал Хўжаевага жинсий алоқа қилишини сўрайди, Асал Хўжаева унга пули йўқлигини айтиб кетиб қолади, шундан сўнг, у Асал Хўжаева билан Telegram'да гаплашиб юрган, тахминан 20 кун олдин Асал Хўжаева билан Telegram'да уришиб қолади ва Асал Хўжаева уни қаттиқ ҳақорат қилади. Шундан сўнг, гумонланувчи Асал Хўжаевани кузатишни бошлайди, Instagram ижтимоий тармоғи орқали А.Хўжаевани яшаш манзилини аниқлаб, икки маротаба унинг яшаш уйигача кузатиб келган.

2022 йилнинг 16 март куни Асал Хўжаеванинг ўлдириш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги «Карвон» номли бозордан бир дона ошхона пичоғини ва кўлига кийиш учун бир жуфт перчатка сотиб олиб, соат тахминан 19:00 лар атрофида Асал Хўжаеванинг яшаш уйининг олдига бориб, уй эшигини Асал Хўжаеванинг ўзи очиб ташқарига чиқишини кутиб тахминан 2 соат кутиб ўтирганлигини соат тахминан 21:00лар атрофида Асал Хўжаева уй эшигини очган пайти қўлидаги ошхона пичоғи билан Асал Хўжаеванинг қорин қисмига пичоқ тиқиб, овози чиқмаслиги учун қўли билан оғзини ёпиб, уни уриб йиқиб оғзига ёстиқ босиб ўлдирган.