Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди

Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди

Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси мамлакат собиқ президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонда экани ҳақидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда дипломатик миссия вакили «РИА Новости»га маълум қилди.

Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон президенти Тожикистон орқали учинчи мамлакатга учиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Жаноб Муҳаммад Ашраф Ғани ўтирган самолёт Тожикистон ҳаво ҳудудига кирмаган ва мамлакат ҳудудига қўнмаган. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Тожикистон томони Афғонистон томонидан тегишли сўров олмаган», — дейилади Тожикистон ТИВ хабарида.

 

Бундан ташқари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ашраф Ғанининг ушбу мамлакатда эмаслигини маълум қилган.