«Ашхобод» сайилгоҳи истеъмолчилар моддий зарар кўришига сабаб бўлган, бу маблағлар қайтарилиши лозим

«Ашхобод» сайилгоҳи истеъмолчилар моддий зарар кўришига сабаб бўлган, бу маблағлар қайтарилиши лозим

Ўтган йилнинг декабр ойида Ашхабод сайилгоҳи фаолияти бўйича яъни рекламада ваъда қилинган шартлар янги йил байрами (2020 йилнинг 25-27 декабр) кунларида таъминланмаганлиги тўғрисида Потребител.уз гуруҳида истеъмолчининг шикояти қолдирилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу масалани ўрганиб чиқди. 

Ўрганишларда сайилгоҳга ташриф буюрувчиларни чалғитувчи нотўғри ва ноаниқ маълумотларни реклама баннерида жойлаштиргани, оқибатда сайилгоҳ томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама тўғрисидаги амалдаги қонунчилик нормалари бузилгани маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ (6-моддаси) ижрочи истеъмолчига ўзи реализация қилаётган иш ва хизматлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Агентлик комиссиясининг қарори асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ “Ж-Унитед Гроуп» МЧЖ ижтимоий тармоқ пости муаллифига, шунингдек, 2020 йилнинг 25-27 декабр кунлари нотўғри реклама олган бошқа истеъмолчиларга ҳам пул маблағлари кўринишидаги етказилган моддий зарар (фақат кириш учун) қайтарилишини таъминлаш бўйича кўрсатма берилди. Ўз навбатида сайилгоҳ маъмурияти ушбу қарор ва чиқарилган кўрсатмадан норозилигини билдириб, қонуний ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда судга мурожаат қилди. 17 май куни Тошкент туманлараро маъмурий судида мазкур ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентлик томонидан қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдириш ва “Ж-Унитед Гроуп” МЧЖга чиқарилган кўрсатмани ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.