Россия Қуролли кучлари Харков вилоятига 30 тонна гуманитар ёрдам етказиб берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги — дея ёзмоқда РИА новости.
"Белгород вилоятидан Харьков вилоятидаги Россия-Украина чегараси яқинида жойлашган Украина чегарадош аҳоли пунктлари ҳудудига россиялик ҳарбийлар гуманитар юклар партиясини етказиб беришди.
Шаҳарга умумий ҳажми 30 тоннадан ортиқ бўлган гуманитар ёрдам етказилди. Волчанск ва шаҳар типидаги Казачя Лопан аҳоли пункти қўшни Белгород вилоятидан маҳаллий аҳоли талабига биноан гуманитар ёрдамлар етказилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Уларнинг таъкидлашича, юклар таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари – дон, гўшт ва балиқ консервалари, қандолат ва нон маҳсулотлари, ширинликлар, ичимлик суви бор. Гуманитар карвон хавфсизлиги россиялик ҳарбий хизматчилар томонидан таъминланган.