Асқар Акаев қирғизистонликларга мурожаат қилди

Асқар Акаев қирғизистонликларга мурожаат қилди

Яқинда ватанига қайтган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев мамлакат фуқароларига видеомурожаат билан чиқди. Унда у «Қумтор» олтин кони бўйича қарорлар қабул қилишдаги хатоларини тан олди ва улар учун узр сўради.

Акаев 2020 йил октябрь воқеаларидан кейин мамлакат ҳукумати томонидан кўрилган чораларни «қатъий» деб атади ва Бишкекка «Қумтор» иши бўйича гувоҳлик бериш учун келганини тасдиқлади.

Бироқ, Асқар Акаевнинг нутқидан шуни тушуниш мумкинки, ҳар сафар кон тўғрисидаги битимлар имзоланганда, 1992 йилги бош келишувдан бошлаб, мамлакат ҳукумати «жиноий хатоларга» йўл қўйган.

Акаев сўзларига кўра, унинг «хатолари» Қирғизистон халқининг манфаатлари тўлиқ ҳисобга олинганини эшитиб, ҳукуматга «кўр-кўрона ишонганида».

2021 йил 7 августда Асқар Акаевнинг баёноти ёзилган видео бир вақтнинг ўзида бир нечта оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. 

2020 йил октябрь ойида ҳокимият тепасига келган Қирғизистоннинг янги ҳукумати Канададаги Centerra Gold Inc компанияси томонидан «Қумтор» олтин конини қазиб олиш лойиҳаси бўйича коррупцияга йўл қўйилганини текширишга қарор қилди. 

Республиканинг барча собиқ президентлари ва бошқа кўплаб юқори мартабали амалдорлар жавобгарликка тортилмоқда. 2021 йил май ойида президент Жапаров «Қумтор Голд Компани»да вақтинчалик давлат бошқарувини жорий этишга рухсат берувчи қонунни имзолади.