Астраханда Ўзбекистон фуқароси 36 ёшли аёлни зўрлаганликда айбланиб, 3,5 йилга «кесилди»

Астраханда Ўзбекистон фуқароси 36 ёшли аёлни зўрлаганликда айбланиб, 3,5 йилга «кесилди»

Россиянинг Астрахан вилоятининг Енотаев туманида Ўзбекистон фуқаро устида суд ҳукми ўқилди. У аёл кишини зўрлашга уринганини тан олди.

Воқеа 10 август куни бўлган. 37 ёшли маст эркак 36 ёшли аёлнинг уйига бостириб кирган ва уни зўрламоқчи бўлган.

«Айбланувчи аёлни ерга ётқизган ва уни зўрламоқчи бўлган. Аёл қаршилик кўрсатган ва ёрдам сўраб бақирган. Ёрдам беринглар чақириғини эшитган жабрланувчи дугонасининг ўғли ёрдамга етиб келгандан сўнг эркак уни қўйиб юборган», — дейилади Астрахан вилояти тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Суд Ўзбекистон фуқаросини айбдор деб топиб, 3 йилу 6 ой муддатга умумий режимдаги колонияда ўташ жазоси билан озодликдан маҳрум этди.