AstraZeneca ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини “Спутник V” билан бирга қўллаб кўради

AstraZeneca ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини “Спутник V” билан бирга қўллаб кўради

Компаниянинг маълумот беришича, AZD1222 ва “Спутник V” вакциналари аденовирус векторлари асосида ишлаб чиқилган.

AstraZeneca Англия-Швеция фармацевтика компанияси ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан бирга қўллаб синовдан ўтказади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, синовларда 18 ёшдан юқори бўлганлар иштирок этади. Компаниянинг маълумот беришича, AZD1222 ва “Спутник V” вакциналари аденовирус векторлари асосида ишлаб чиқилган.

AstraZeneca турли вакциналарни биргаликда қўллаш "иммун тизимининг жавоб қайтариш хусусиятини кучайтириши мумкин"лигини таъкидлаган.

Компания клиник тадқиқотлар Россияда ўтказилишини маълум қилган.

Аввалроқ AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинаси учинчи босқич синови натижаларини эълон қилганди. Таъкидланишича, вакцина самарадорлиги 62дан 90 фоизгача бўлган. Тадқиқотда 24 минг киши қатнашган ва фақат уч кишида ножўя таъсир кузатилган.