Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди?

Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди?

Жорий йилнинг август ойида республика бўйича энг кўп никоҳ 5035 та қайд билан Фарғона вилоятида кузатилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 138 646 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 973 тага кам.

Жорий йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15611 та, Самарқанд – 14282 та, Қашқадарё – 14261 та, Андижон – 13029 та ва 13011 та билан Тошкент вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида республика бўйича 8 ойда энг кам никоҳ ҳолатлари Навоий (4320 та) вилоятида қайд этилган.