Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Авиакомпания мажбурияти — авиакомпания масъулияти
13.12.2019 11:08,  
308

Кеча Фарғонага боргандим. Аэропортга. Укамни кутиб олиш учун. 16:20 да самолёт қўниши керак эди. Парвоз кечиктирилгани сабаб 17:30 да етиб келиши маълум бўлди. Кейин кутиб олишга боргач, 18:30 бўлсаям йўқ, 19:00 бўлсаям Москвадан келдим деб биров чиқмайди.

Кейин укамнинг ўзи қўнғироқ қилиб, Тошкентга қўнишганини, 70 минг сўмдан компенсация пули берилганини ва энди Қўйлиқдан Водийга йўлга чиқишини айтиб қолди. Эсон-омон етиб келганига шукр.

Энди бундай ҳолат бошқалардаям бўлиши мумкинлигидан сизларга айрим ҳуқуқларингизни тушунтиришни лозим топдим (Билмаганлар учун.)

Демак, самолёт ушланиб қолди ёки рейс қолдирилди дейлик. Хотиржамликни сақланг. Бу сизнинг айбингиз эмас. Одатда, техник носозлик сабаб, об-ҳаво шароити ёки самолётнинг кеч келиши туфайли рейс қолдирилади. Нима бўлганда ҳам бу сизнинг эмас, ҳаво транспортининг айби ҳисобланади.

Сиз кутиш залидасиз, шу пайт рейсингиз бир соатга кечикишини эълон қилиб қолишди. Дарров сабабини ўрганинг. Сизга кеч қолиш сабабини тушунтиришга улар мажбур. "Биз ҳам билмаймиз, ана бошқалар жим ўтирибдику, кутиб турингчи, айтиб қолишар" дейишлари мумкин. Бу жавоб авиакомпания хизматининг ёмонлигига сабабдир.

Сабабини билганингиздан кейин сизда бир марта қўнғироқ қилиш ёки электрон почтадан фойдаланиш ҳуқуқингиз бор. Телефонингиз бўлмаса авиакомпания сизга бундай шароитни яратишга мажбур. Яқинларингизга айтиб қўйишингиз керак ахир, нега кеч қолаётганингизни.

Агар самолёт 1 соатдан ортиқ вақтга кеч қолса, сизга ичимлик ва енгил тамадди беришлари керак. 7 ёшгача бўлган фарзандингиз бўлса, алоҳида хона тақдим қилишга мажбур улар.

Агар 3 соатдан ошиб кетса, унда иссиқ овқат (егулик ва ичгулик), 6 соатдан ошиб кетса моддий ва маънавий зарар тўлашга мажбур улар. (Европада 3 соатдан ошиб кетса 250-600 евро миқдорида компенсация пули тўланиши қайд этилган. Халқаро рейсларда Монреал Конвенциясини эслатиш кифоя). Мабодо кейинги кунгача қолдирилса, сиз билет пулини тўлиқ қайтиб олишингиз ёки меҳмонхона билан таъминланишингиз керак. Булар сизнинг ҳуқуқингиз.

Энди, мақоламиз бошида айтганимиздек, рейс белгиланган манзилга етиб бормаса, нима қилиш керак?

Бундай пайтда сизни алоҳида кутиш хонасида тушунтиришлари керак, нима сабабдан қолдирилганини. Айтайлик, об-ҳаво шароити туфайли бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлишди. Узр сўраган ҳолда, ичимлик билан таъминлаб, бироз кутишни илтимос қилишлари ва белгиланган манзилдаги аэропорт билан мунтазам алоқада турганликларини билдиришлари керак. Об-ҳаво бироз очилганидан кейин сизни манзилингизга етказиб қўйишлари керак. Орада қанча вақт ўтиши масаласидаги айрим ҳуқуқлар юқорида тушунтирилди.

Бизникилар Тошкентдан қўлига пулини бериб "таксида етиб оларсизлар" деб жўнатворибди. Бу аслида нотўғри. Водийда туман бўлибди, Тошкентда ҳам туман бўлганида Бухородан жўнатворармиди? Ўзбекистонда туман бўлса, Қозоғистондан таксига ўтиргизиб юборармиди? Шунинг учун ҳуқуқингизни билиб, талаб қилишни ўрганинг, деймиз.

Чунки сиз Москвадан Фарғонага билет олгансиз. Билет олдингиз дегани тегишли Авиакомпания билан шартнома туздингиз дегани. Шартнома мазмуни оддий: сиз пул тўлайсиз, у самолётда етказиб қўяди. Фақатгина самолётда! Поездда эмас, таксида ёки қайиқда эмас!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан