Автомашина калитини ўт олдириш мосламасида қолдириш, уни олиб қочишга сабаб бўлди

Автомашина калитини ўт олдириш мосламасида қолдириш, уни олиб қочишга сабаб бўлди

Шу йилнинг 9 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Зомин тумани ички ишлар бўлимига шу туманнинг “Каттабоғ” маҳалласи ҳудудидан “Nexia” русумли автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушди. Хабар юзасидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу автомашинани Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳудудидан ўтувчи “Боёвут-Гулистон” 4К-656 йўлининг 4-км.да 1997 йилда туғилган сирдарёлик И.О. бошқариб кетаётганида тўхтатилди.

И.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Суриштирув натижасида маълум бўлдики, автомашина эгаси калитни ўт олдириш мосламасида ва эшикларини очиқ ҳолда қолдирган.

"Ҳурматли ҳайдовчилар! Қисқа фурсатга бўлса ҳам машинангиз калитини олиб, эшикларини қулфлашни унутманг. Акс ҳолда Сиз, автомашинангиз олиб қочилишига шароит яратиб берган бўласиз", дейилади ИИВ хабарида.

 

3