Автомобиль сотиб олиш ва вақтинча олиб кириш учун тўловни 1 фоизгача камайтириш таклиф қилинмоқда

Автомобиль сотиб олиш ва вақтинча олиб кириш учун тўловни 1 фоизгача камайтириш таклиф қилинмоқда

Ҳисоб палатасининг хулосасига кўра, бу таклиф 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида назарда тутилмоқда.

Аудиторнинг фикрича, мазкур ҳолатда автотранспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим қийматини аниқлаш объектини аниқлаш имконияти қийин.

Шунингдек, жисмоний шахсга тегишли 2 турдаги мулклардан бирининг бозор қиймати (автотранспорт) бошқасига (уй-жой) нисбатан 4 баробар паст бўлсада, битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда (бож ва йиғим) 8 баробар кўп тўлов ундирилмоқда.

Натижада, фуқаролар олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш ўрнига, ишончномаларни расмийлаштириш орқали автотранспорт воситаларини бошқариш ва мулк сифатида тасарруф этиб, кейинчалик мулкий муносабатларда айрим ҳолларда ўзаро низоларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.