Автомобиль йўлининг ўртасида чўмилган боланинг ота-онаси жавобгарликка тортилди

Автомобиль йўлининг ўртасида чўмилган боланинг ота-онаси жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 17 ёшли мактаб ўқувчиси ҳазил видео олиш учун автомобиль йўли ўртасида чўмилгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Т.С. ва О.М. исмли мактаб ўқувчилари Буюк ипак йўли кўчасининг автомобиллар ҳаракати қисмида ҳазил учун видео олган. Унда Т.С. ўзининг устидан бир челак сув сепиб, югургани акс этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўсмирлар ва уларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ота-оналарга фарзанд тарбияси борасидаги мажбуриятлари, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) мазмун ва моҳияти тушунтирилган.

Шу модда асосида тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Мирзо Улуғбек тумани Вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссиясига қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилган.