Автомобиллар ювиш шохобчасида "ГАИ" машинасини миниб юрган "мойкачи" ва инспекторга чора кўрилди

Автомобиллар ювиш шохобчасида

Ижтимоий тармоқда «Сиз мободо ТикТокчи эмасмисиз?» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон вилояти, Марҳамат тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори О.Каримов тушлик вақтида «Ласетти» русумли, 60 531 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилни ювдириб олиш учун ЙҲХГ биноси яқинида жойлашган автомобиллар ювиш шохобчасига олиб кирган. 

Автомашиналарни ювиш билан шуғулланувчи 2002 йилда туғилган фуқаро Н.А. хизмат автомобилини шохобча ҳудудида бошқариб юрганлиги ҳолати тасвирланган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Ҳолат ўрганилиб, ЙҲХГ катта инспектори О.Каримов ва фуқаро Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси 2-қисми тартибида баённома тузилди.