Яқин уч кун ичида Ўзбекистонда чанг бўронлари ва кучли шамол кутилмоқда

Яқин уч кун ичида Ўзбекистонда чанг бўронлари ва кучли шамол кутилмоқда

8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июлда республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали кавказ ҳудудлари устида шаклланган деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометерология маркази ахборот хизмати маълум қилди.

7 июлда Қорақалпоғистон бўйича, 8-10 июлда республиканинг барча ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.