Автосаноат монополияси ҳақидаги граффити тўлиқлигича бўяб ташланди

Автосаноат монополияси ҳақидаги граффити тўлиқлигича бўяб ташланди

Inkuzart кўча рассоми Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополия ҳамда машина олиш учун узун навбатларни акс эттирган янги граффити чизди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари суратлар Чилонзор туманида жойлашган АҚШнинг собиқ элчихонаси деворига чизилганини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, граффитиларни ўчириш ташлашга ҳаракат қилинган. Жумладан, интернетда сариқ формадаги ишчиларнинг суратлар устидан бўёқ тортаётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди.

Бироқ Daryo нашри 5 сентябрь куни ўчириш ҳаракати муваффақиятсиз тугаганини маълум қилди.

Inkuzart ўз саҳифасининг ҳикоялар қисмида граффитининг катта қисми оқ бўёқ ёрдамида ўчириб ташлангани тасвирланган фотосуратни эълон қилди.

Кейинроқ, ижтимоий тармоқларда янги граффит тўлиқлигича бўяб ташлангани акс этган фото эълон қилинди.