Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Аввал “соққа” кейин “тоққа” — ОКМКдаги вакант “ўйинлари”дан бир шингил
20.07.2022 17:32,  
642

Таҳририятимизга фуқороларнинг биридан мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда geolog.uz нашри. Унга кўра, Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК)да ишчи кадрларни қабул қилиш жараёни турли хил “ўйинлар”га айланиб кетган. Аниқроқ қилиб айтганда,  комбинатга ишга кирмоқчи бўлган шахслар аввало маълум миқдорда “доля” тўлаши керак, шундан кейингина ишга қабул қилиниши мумкин. Келинг, биргаликда мурожаат мазмунини кўриб чиқамиз.

— Ассалому алайкум! Исмим Акбар, Олмалиқ шаҳриданман. Тўғрисини айтсам, кўп ҳам жамият, давлат ва ундаги одамларнинг ишларига  аралашавермайман, лекин сўнгги кунларда, умуман 1 йилдан бери фақат битта нарсага рўбарў келяпман. 2 йил олдин ўқишни тамомладим. Маълумотим олий — муҳандисман (инженер-технолог). Менинг фикримча кўпчилик билади, Олмалиқ шаҳри давлатимизнинг энг саноатлашган шаҳарларидан бири.

Шаҳарда машҳур ОКМК АЖ жойлашган. Комбинатнинг шаҳарда 20 га яқин завод ва корхоналари бор. Уларда жами 50 мингга яқин ишчи ходим ишлайди. Ойлик маошни ҳам яхши тўлашади — ўртача 3.5 — 5 миллион сўм. Аммо битта жудаям ёмон тарафи бор — бу ишга жойлашиш. Ишга жойлашиш схемасини шу қадар пухта ўйлаб чиқишганки, тан бермасликнинг иложи йўқ.

Олдинлари жонли қабуллар ва меҳнат ярмаркалари орқали имтиҳон асосида ишга олишган, ҳозир эса фақат ва фақат резюме юбориш орқали ишга кириш мумкин эмиш. Биласизми, мен неча марта бўш вакантларга резюме юбордим? Салкам 60 ёки 70 маротаба, лекин ҳеч қандай жавоб хати йўқ. Кейин билсам, бунинг ўзига яраша сабаби бор экан.

Шу йилнинг 22 июнь санасида холаваччам Э.А.Усманов шу корхонага 3 минг АҚШ доллар эвазига ишга жойлашди, яъни 33 миллион сўм эвазига. Мен ҳам мана шу пулни топиб бера оламан, ўша ишга қабул қилувчи отдел кадрга, лекин мен нима учун шунча йил ўқидим?

Нима учун?

Олмалиқ шаҳрида кимдан сўраманг, барча билади шу гапни — ОКМК ишга фақат пул билан олади. Сабаби – ойлиги яхши. Мен одамлардан бу масалада уларнинг фикрини сўрадим, 100 га яқин одамдан 82 киши айнан шу фикрни тасдиқлади.

Ким буларга чора кўради?

Ҳар бир кирётган одамдан 3 минг 4 минг АҚШ доллари олишса, камига ўзлари ойлик олишса. Бу корхона давлатники-ку?  Мен энди нима қилишим керак? Маслаҳат беринг!

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан