Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даромадни қанчага оширади?
22.07.2022 17:37,  
34

Сўнгги бир неча ўн йиллик давомида бутун дунёда АКТ хизматлари жадал суръатлар билан ўсди. 2020 йилда глобал АКТ харажатлари тахминан 4,9 триллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2023 йилга бориб бу кўрсаткич 5,8 триллион долларгача ошиши кутилмоқда.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) Ўзбекистонда аҳоли реал даромадларининг ўсишига қандай ҳисса қўшаётганини ҳисоблаб чиқди.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳудудлар бўйича 2015-2020 йиллардаги (84 та кузатув) статистик маълумотларига асосланган эконометрик моделлардан фойдаланилди.

Тадқиқот чоғида оптик толали алоқа линиялари узунлигининг 100 километрга ортиши аҳоли реал даромадларининг 1,43 фоизга ўсишида ёрдам бериши аниқланди. Интернетдан фойдаланувчилар сонининг 1 фоиз пункти (икки фоиз орасидаги фарқ)га кўпайиши эса аҳоли реал даромадларининг 0,9 фоизга ошишига олиб келади.

АКТ реал даромадларнинг ўсишига бир неча йўллар орқали ижобий таъсир кўрсатади: масалан, таълим тизимига онлайн дарслар ва курсларни жорий этиш орқали, молия ташкилотлари фаолиятининг кенгайиши, ишсизликнинг қисқаришига янги касблар ва иш ўринлари (жумладан онлайн-маконда) ташкил этилиши орқали таъсир қилади.

Дунё мамлакатларида коронавируснинг тарқалиши ва карантин чекловларининг жорий этилиши аҳолининг масофадан таълим олишга бўлган қизиқишини оширди. Шундай қилиб, пандемия шароитида янги рўйхатга олинганлар сони уч баравар кўпайди. Натижада бу кўрсаткич 2020 йилда 71 миллионга, 2021 йилда эса 92 миллионга етди.

Рақамли молиявий хизматлардан (РМХ) фойдаланиш харажатларини камайтириш, транзакцияларнинг тезлиги, хавфсизлиги ва шаффофлигини ошириш, шунингдек, аҳоли учун қулайликни ошириш имконини беради. Бугунги кунга қадар дунёнинг 90 та мамлакатида 850 миллиондан ортиқ рақамли аккаунт рўйхатга олинган бўлиб, улар орқали ҳар куни 1,3 миллиард долларлик транзакциялар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда яқин йилларда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун тахминан 2,5 миллиард долларга яқин маблағни жалб этиш режалаштирилмоқда. Тошкент, Бухоро ва Қўқон каби шаҳарларда учта йирик янги дата-марказларни ишга тушириш, шунингдек, стационар телекоммуникация тармоғини янада кенгайтириш ва мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш режалаштирилган. Натижада хонадонлар ҳар бир аҳоли пунктида камида 10 Мбит/с тезликда интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан