“Айбинг шуки, мени айбимни айтганинг!" Тошкентдаги ҳайдовчи ва ЙПХ ходими можаросига ойдинлик киритилди

“Айбинг шуки, мени айбимни айтганинг!

Ижтимоий тармоқларда “Айбинг шуки, мени айбимни айтганинг! Тошкентда ҳайдовчи ГАИга айбини айтгани учун, ГАИ ундан тирноқ ичидан кир қидиришга уринди” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. 

ИИВЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 19 май куни соат 12:30ларда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида хизмат олиб борётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспекторлари томонидан "Нексия-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси 1984 йил туғилган И.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125- моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги учун тўхтатилган ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга ва ўзаро мулоқот вақтида муомала маданиятига риоя қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда