Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

13 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  227 394 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 86 804 нафарни, 
2-босқич эмланганлар 69 522 нафарни,
3-босқич эмланганлар 71 068 нафарни ташкил қилди.
   
Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 183 452  доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 500 946  нафарни, 
2-босқичда эмланганлар 7 313 544  нафарни,
3-босқич эмланганлар 3 368 962 нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар  5 421 471 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (29 832 доза), 
Сурхондарё вилояти (29 020  доза),
Тошкент вилояти (28 409 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 2 480 389 доза, 
Андижон вилоятида 2 438 147 доза, 
Наманган вилоятида 2 429 167 дозани ташкил қилмоқда.