Айни кунгача мамлакатимизда жами 24,3 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

Айни кунгача мамлакатимизда жами 24,3 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

19 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 971 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 76 900 нафарни, 
2-босқич эмланганлар 79 740 нафарни,
3-босқич эмланганлар 57 331 нафарни ташкил қилди.
     
Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 300 975  доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 938 201 нафарни, 
2-босқичда эмланганлар 7 692 878 нафарни,
3-босқич эмланганлар 3 669 896 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 882 086 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Cурхондарё вилояти (24 431 доза),
Фарғона вилояти (23 938 доза),
Наманган вилояти (23 164 доза) банд қилди.

Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.