Айни кунгача мамлакатимизда жами 35,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

Айни кунгача мамлакатимизда жами 35,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

6 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 242 625 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 69 900 нафарни, 

2-босқич эмланганлар 114 575 нафарни,

3-босқич эмланганлар 58 150 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 35 117 208 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 17 987 159 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 11 323 656 нафарни,

3-босқич эмланганлар 5 806 393 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (58 398 доза),

Фарғона вилояти (27 829 доза),

Тошкент шаҳри (24 854 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 83,8 фоизни ташкил қилмоқда.