Аёл 4 метрли чуқурга тушиб кетди

Аёл 4 метрли чуқурга тушиб кетди

ФВВ ахборотга кўра, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрининг Гургли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. Бир кун олдин уй эгаси 4 метрли чуқур қазган, аммо бу чуқурнинг оғзини ёпиш чораларини кўрмаган. Шу орада боғ томон йўл олган 52 ёшли Н.Т. исмли уй бекаси чуқурни кўрмай қолиб, унга тушиб кетган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилишган. Бир неча дақиқа давом этган қутқарув жараёнлари натижасида фуқаро чуқурдан олиб чиқилди. 

Уй бекасининг воқеа сабабли қўрқиб кетганлигини ҳисобга олмаганда, у жиддий жароҳат олмаган ва шу сабабли тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинмаган.